бўз
билан улашинг
1. Хом пишитилган пахта ипидан қўл даст-гоҳида тўқилган мато.
-
Малла бўз. Сўз эмгак бўлар, бўз — кўйлак. Мақол
-
Арқоғини кўриб, бўзини ол, Онасини кўриб, қизини ол. Мақол
-
Бўзчилик бу ердагиларнинг қарийб ҳаммасига ота касб. Аёли чарх йигирса, эркаги бўз тўқирди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
2. сифатдош Бўздан тайёрланган, тикилган,
-
Бўз яктак қичитар, яхши хотин тинчитар. Мақол
-
Ноз-неъматнинг кўплигидан бўз дастурхоннинг ямоғи кўринмай кетди. С. Сиёев, Аваз
-
Нигор ойим бўз тўнни текшириб кўрди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Кўкка мойил оқ ранг (асосан от туси ҳақида).
-
Бўз от. Бўз бўри. Бўз тўрғай. Бўз қарчиғай. Бўз эшак. Бўз туя.
-
Ўктам ёш бўз отда илжайиб турар эди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
У чорбоғ четидан бўз отни чоптириб чиқди-ю, бирдан жиловини қўйиб юборди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Сафидан адашган бўз турна бўзлар А. Суюн, Олис тонглар
-
Катта, кучли бўз эшакни болаларга тут-қизиб, дастаси йўғон қамчини катта, жуда кир салласига қистирди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Кўлдан бир киши чиқиб кела берди, қўлида бўз қарчиғай. Интизор
бўз сўзи қатнашган жумлалар:
Ранги бўз бўлиб кетмоқ ёки бўздай оқармоқ
-
Назокатнинг юзи бўздек оқарди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Унинг ранги бўздай оқариб кетган, аъзойи бадани қалт-қалт титрар эди. К. Яшин, Ҳамза
-
Ажабо, бу одам нега кулади, деб афтига қарасам ранги бўз бўлиб кетибди! А. Қаҳҳор, Асарлар
бўз сўзи қатнашган жумлалар:
Бўз ер
-
Бўз ерга қадалган чигит бағрига баҳор нафаси тегди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Бўз ерларга сув чиқади, қишлоқ атрофлари, қақир — бўз ерлар кўкаламзор, экинзор бўлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Бўз тупроқ
-
Пойлаб деҳқон йўлини, бўрсиллайди бўз тупроқ. А. Суюн, Олис тонглар
-
Гул боғим, боғим-боғим, Боғ бўлган бўз тупроғим. Миртемир, Асарлар
бўз сўзи қатнашган жумлалар:
Бўз бола (ёки йигит)
-
Кўпчилигимиз жанг кўрмаган бўз йигит эдик. Б. Имомов. Ҳорманг, қуролдошлар
-
Бўз йигит эмас-манми, қон гуп этиб мияга урди. Муштум
-
Сулув қизинг бор бўлса, Бўз болага ёқарсан. Шарқ юлдузи
-
Шу кичкинагина бўз йигит дилида сўнгсиз умидлар бор экан. Ҳ. Ғулом, Машъал
Ўтсимон чўл ўсимлиги; чалов.
Қаттиқ, уввос йиғи.
-
Унутмоқ ҳам шунчами, Дунё тўлди бўзимга. М. Юсуф, Уйқудаги қиз
БЎЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘Z сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан БЎЗ сўзига берилган маънолар
бўз сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
бўз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing