бўзар
билан улашинг
1. Ранги қув ўчиб, оқариб кетмоқ.
-
Остонада турган аёлнинг сўлғин юзи докадек бўзарди, кўзларида ёш томчилари милтиллади. Ҳ. Шайхов, Рене жумбоғи
-
Тешабойнинг лавлагидай қизариб кетган юзи бирдан бўзарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Сидиқжоннинг ранги бўзариб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Ғира-шира ёришмоқ, хира тортиб оқармоқ.
-
Тонг бўзарди. Оламга ёруғлик ёйила бошлади. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан
-
Осмон бўзариб борарди. Тепада фақат бир юлдуз, у ҳам сўнай-сўнай деб милтиллаб турибди. М. Мансуров, Ёмби
-
Оппоқ қор босган далалар устида бўзариб тонг отди. Ҳ. Ғулом, Машъал
бўзар сўзи қатнашган жумлалар:
Бўзариб турмоқ
-
Пича бўзариб тургандан кейин Қоражон секин жилди. Ёшлик
-
Ибодулла Ботиралининг ёнида инда-май, бўзариб турган Бўронбекка хўмрайиб қаради. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Бўзариб турмоқдан бошқани билмайди. Энди бу бир Мажнун-да, дейишди. Баҳром ва Гуландом
БЎЗАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘ZAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан БЎЗАР сўзига берилган маънолар
бўзар сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
бўзар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing