бол
билан улашинг
1. айнан Асал 1, 2.
-
Бол сотган бармоғини ялар. Мақол
-
Бу ернинг узуми, анори, анжири бол билан тенг дейдилар. Газетадан
-
Ол-ол бўлсин, ол бўлсин, ёринг лаби бол бўлсин. Кунтуғмиш
2. кўчма Тот, лаззат.
-
Тил бор — бол келтирар, Тил бор — бало келтирар. Мақол
-
Яхши хотин —умр боли. Мақол
-
Улар ҳаёт болини эмас, ҳаёт заҳрини ютиб ўтирардилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. кўчма Яхши, мулойим муомала.
-
Тилингда бўлса болинг, Кулиб турар иқболинг. Мақол
-
Муздан сув томар, Сўзамолдан — бол. Мақол
бол сўзи қатнашган жумлалар:
Оғзидан (ёки лабидан, сўзидан) бол томади
-
Аноргулнинг ҳар сўзидан Боллар томар, ёр-ёр. Қўшиқлар
-
Ҳар сўзингдан бол томсин, Кўрган орзулаб қолсин. Қ. Муҳаммадий
-
Катта-кичикка оғзидан бол томиб муомала қиладиган хола негадир мен билан тил учида сўрашиб қўя қолди. Муштум
-
Лабларингиздан бол томади, ёниб турган оловсиз. К. Яшин, Ҳамза
БОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
БОЛ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан БОЛ сўзига берилган маънолар
бол сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
бол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар