бокира
билан улашинг
1. Эр кўрмаган, турмушга чиқмаган; иффатли.
-
Бокира қиз.
-
Ҳеч қаёққа кетмайман, менга осилманг, бўлмаса, бир бокира жоннинг уволига қоласиз! К. Яшин, Ҳамза
-
Сенга шундай бокира жононларни топиб берайки, ҳуснини кўриб, ақлинг оғмаса —ҳисобмас. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
2. кўчма Қўл тегмаган, киши оёғи етмаган.
-
Қудратли тракторлар чўлнинг бокира бағрини илк дафъа ёриб, ағдариб, ҳавони гумбурлатар эдилар. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
3. айнан Бокир.
-
сирқираб ётибсиз тошлар оралаб, бокира сувларим, гўзал сувларим. Ш. Раҳмон, Гуллаётган тош
-
Сен менинг қорим-сан, биринчи қорим, Гўё бутун олам сендай бокира. А. Мухтор, Асарлар
-
Баҳорнинг бокира таровати ҳам Арслоновнинг кўнглини очолмади. Шарқ юлдузи
-
шунда қизнинг бутун борлиғи изтиробга тушиб, бокира қалбида нималар кечмайди. Газетадан
-
Мен сизни япроқлар рангига уйқаш, Бокира муҳаббат билан севаман. Х. Даврон, Тунги боғлар
БОКИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOKIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бокира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар