каҳрабо
билан улашинг
1. Сариқ рангли, шаффоф, ялтироқ, тош қотган елим; смола (зийнат буюмлари тайёрлаш ва иморатларни безашда ишлатилади).
-
Каҳрабодан ясалган муштук. Каҳрабо маржон. Каҳрабо мунчоқ.
-
Каҳрабо кислотаси чигит мағзидаги мойнинг миқдорини ҳам бир процентга кўпайтирди. Р. Раҳмонов, Каҳрабо сири
-
Домла ҳеч нарса демай, каҳрабо тасбеҳини ўгириб, аллақайси бир сурани пичирлай бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. кўчма. Каҳрабо рангига ўхшаш, сарғайган, заъфарон.
-
Қишнинг элчиси етиб келди. Қаердадир хазонрез изғирин кезиб юрибди. Каҳрабо далалар намиққан. А. Мухтор, Мўъжизали аланга
-
Хон жуда золим экан, оти Хонбобо экан, Зулм остида бу элнинг юзи каҳрабо экан. С. Абдулла, Тоҳир ва Зуҳра
-
Севги дардидан менинг ҳам бўлди рангим каҳрабо. Э. Воҳидов, Муҳаббатнома
КАҲРАБО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAHRABO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
каҳрабо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар