кажава
билан улашинг
1. Одатда иш ҳайвонларига ортиб, юк ташиш учун дарахт новдалари ёки қобиғидан, шунингдек, махсус ясалган катта, кенг чорқирра идиш.
-
Сават кажава. Тери кажава.
-
Келаётган сарбозларнинг бири бир қоп арпа, бири бир кажава узум, яна бири бир қоп қовун кўтариб келарди. С. Айний, Дохунда
-
[Носир:] Кажавага юкланган кўзачалардаги сув ҳам тугабди. Туйғун, Йиллар ва кишилар
2. От, хачир, фил, туя каби ҳайвонлар устига ёки ёнига ўрнаштирилган ва одам олиб юриш учун мосланган ўриндиқ.
-
Туяга ортилган кажава ичига ўтириб олиб, кечаси бир оз мизғиб олган Заҳро М. Осим, Элчилар
3. Машина, мотоцикл кабиларга тиркаладиган мослама, аравача; коляска.
-
Икромжон мотоцикл кажавасига ўтириб олди. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
кажава сўзи қатнашган жумлалар:
Кажава қорин
-
Юртимизда оми-эшон, шайх-у машойих, кажава қорин, тўнка мўйин корчалонларимиз жуда кўп. З. Саид, Ноумид шайтон
КАЖАВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAJAVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кажава сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар