робита
билан улашинг
1. эскирган, китобий Ўзаро муносабат, алоқа, боғланиш.
-
Гарчи Алишер жаноблари билан фақирнинг орасида муносабат ва робита унчалик барпо бўлмаган эса-да у жанобнинг ҳаётларига доир баъзи жиҳатлардан хабардорман. Ойбек, Навоий
-
— Лекин, — деди Қулмурод ўз сўзининг давомида, — сиёсий бўлим бу жиноят орасида бир робита топмоқчи бўлиб, кўп ишлади. С. Айний, Қуллар
-
Семинар давомида сўзга чиққан нотиқлар икки халқ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик робиталари ҳақида атрофлича тўхталдилар. Газетадан
2. Тасаввуфда: мурид билан унинг пири ёки авлиё (валий) ўртасида пайдо бўладиган руҳий алоқа, боғланиш.
РОБИТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ROBITA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
робита сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар