ришта
билан улашинг
1. эскирган Ип, каноп.
-
Пардалари риштаси эл жонидин. Ойбек, Навоий
2. тиббий Тери остида пайдо бўладиган, ип каби узун қурт; шу қурт орқали тарқаладиган касаллик.
-
одам бошига бало бўлиб келган ришта касаллиги ҳам бутунлай туга-тиб юборилди. Газетадан
-
Ўғли фронтга жўнаётганида, Бухорога борсанг, сувидан ичма — ришта касали бор, деб меҳрибонлик қилган. А. Қаҳҳор, Танланган асарлар
3. кўчма Икки нарса, кимса, ҳодиса ва шу кабиларни ўзаро узвий боғловчи восита; боғланиш.
-
Дўстлик риштаси.
-
Севги фариштаси, Ҳар найза киприги, Гўё жон риштаси, Гўё ишқ кўприги. Х. Салоҳ, Излар ва ҳислар
-
Вужудини ширин туйғу қамраб олди. Бу туйғу, кўзга кўринмас ришталари билан уни сеҳрлагандай, ўйлаганларини тўзитди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Ахир келган-кетганга ризолик бериб, видолашиб ётган эмиш. Мен ҳам сўнгги бурчимни адо этиб қўйсаммикан? Йўқ, энди дўстлик риштаси узилди. С. Сиёев, Аваз
ришта сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгил риштаси
РИШТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RISHTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ришта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар