Izoh.uz сайтида ризқ сўзининг изоҳи ва маънолари

ризқ

от

1. Ҳаёт учун зарур озиқ, озуқа, қут, насиба, овқат.

  1. Қунт билан ўрган ҳунар, Ҳунардан ризқинг унар. Мақол

  2. Меҳ-мон келар эшикдан, Ризқи келар тешикдан. Мақол

  3. Ҳар бир одам дунёга келар экан, ўз ризқи билан туғилади, деган гап бор. Ёшлик

  4. Ризқи она ерга сепилган халқим, Ушоқ чигитни ҳам этмай деб увол, Миллион эгатларга эгилган халқим. А. Орипов

2. кўчма Бирор иш, ҳаракат ва шу кабилар учун асос бўлган нарса; озуқа, озиқ.

  1. Қудрат ялмоғиз қашшоқликнинг заҳарли томирлари ўз [унинг] ризқини қаердан ва қандай олишини яхши билиб олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  2. Отлар даштларда қўйларга қараганда кўпроқ чидамли бўлади, ўз ризқини бемалол топиб ейди. Газетадан

  3. Дон — инсоннинг, сомон — чорва молларининг ризқи. Газетадан

  4. Бу ўрик меҳнатсевар деҳқоннинг меҳри ва муҳаббатидан ризқ олиб ўсарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли

3. дин. Қуръони карим, Ислом динига кўра, худо ҳар бир киши, жонивор учун атаган, ўлчаб, белгилаб қўйган насиба, улуш.

  1. Карвон кўп, ризқи бўлак. Мақол

  2. Оллоҳ йўлида ҳижрат қилган, сўнгра қатл қилинган ёки вафот топган зотларни, албатта, Оллоҳ гўзал ризқ билан руҳлантирар. Газетадан

  3. Сен билан менинг тан-жонимиз соғ бўлса, бу жўжаларнинг ризқини худо беради К. Яшин, Ҳамза

  4. [Зеби:] Йигит моли ерда, ҳар кимни худойи таоло ўз ризқи билан яратади, ўғлим. У. Исмоилов, Сайланма

  5. Эй парвардигори олам, ўғлим Ҳамзахоннинг умрини узун, иқболини баланд, ризқини мўл қилгайсан. К. Яшин, Ҳамза

ризқ сўзи қатнашган жумлалар:

Ризқи тугамоқ

Ўлмоқ, йўқ бўлиш, тугаш вақти келмоқ.
  1. Гўдакнинг ризқи тугаб, куни битган. Тақдири азалда битилгани шундай бўлгач, начора! Бандалик экан К. Яшин, Ҳамза


РИЗҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

RIZQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
5345
Сўзнинг тескари ёзилиши
қзир
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
193

ризқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
ризқ сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, ризқ сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+