риёзат
билан улашинг
1. Қийинчилик, машаққат, оғир меҳнат, заҳмат.
-
Нега мени йўқламас дўстлар, Бир дўст, дея чекмас риёзат? Кимдир бугун ҳолимга кулар, Кимдир менга қилар хиёнат. А. Пўлкан, Изҳор
-
Бу изтироб кўнглини лаҳза сайин юксалтириб борар, чеккан ниҳоясиз риёзат ва азоблари эвазига унга юпанч берар, ҳамдард бўлмоққа ваъда этар эди. Х. Султонов, Онамнинг юрти
-
Педагог обрўйини топиш учун чуқур билим эгаллаб, ақл-у одоб касб этиб, бир умр ҳа,юл риёзат чекмоқ лозим. Р. Усмонов, Одобнома
2. дин. Дунёвий ишлардан ўзини, нафсини тийиб қийналиш, ўзини қийнаш; тасаввуфда тариқатнинг асосий шартларидан бири.
-
Риёзатнинг натижаси — фақр-у фано, яъни илоҳий ахлоқ соҳиби бўлиш. Газетадан
РИЁЗАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RIYOZAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
риёзат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар