риё
билан улашинг
Мунофиқона хатти-ҳаракат; иккиюзламалик.
-
Қўшиқларим билмай ғаш, риё, Ошкор кулдим, ошкор чекдим ғам. Зулфия, Хаёллар
-
Туйғулар оламни пайпаслаб мисли ногирон, Топганлари бўлди жаҳолат, риё. А. Орипов, Йиллар армони
-
Фақир одамнинг дили равшан, риё ва макрдан холи, раҳм-шафқатга лиммо-лим бўлади. Газетадан
-
Анвар самимий ва риё аралаш табриклардан ўнғайсизланган эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
риё сўзи қатнашган жумлалар:
Аҳли риё ёки риё аҳли
-
Самимий ошноман деб, ҳамиша айбинг истовчи, Тили дилга мувофиқ бўлмаган аҳли риёдан кеч! Ҳабибий
-
Риё аҳлининг алдоқ ҳурматига нафратим бордур. Э. Во-ҳидов, Муҳаббатнома
Риё қилмоқ
РИЁ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RIYO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
риё сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар