ривож
билан улашинг
1. Бир сифат \олатидан иккинчи, юқори сифат ҳолатига ўтиш, ўсиш, юксалиш; тарақ-қиёт, равнақ.
-
Фан ва техника ривожи. Ноҳақ ишга ривож йўқ. Мақол
-
[Сафаров:] Хўжайин бўлгандан кейин киши ўз хўжалигининг кам-кўсти, унинг ривожи тўғрисида ўйлайди, жон куйдиради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Ўсиб-униш, улғайиш, авж.
-
Пахтанинг ривожи яхши.
3. Муваффақият; равнақ, юксалиш.
-
Бу савдогар [Абдулзиё] ишнинг ривожи ва кўраётган фойдаларидан оғиз очмади. Ойбек, Навоий
-
Дўстлик бўлмаган жойда ишнинг ривожи ҳам бўлмайди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Сенга бахтдан тахт тиларман, Толедан бошингга тож, Мулки ҳуснингга омонлик, Тож-у тахтингга ривож. Э. Болидов, Муҳаббат
ривож сўзи қатнашган жумлалар:
Ривож бермоқ
-
Эҳтимол, у подшоҳ илм-маърифатга ривож бериб, аҳли фузалога меҳрибонлик кўрсатар. Мирмуҳсин, Меъмор
Ривож олмоқ (ёки топмоқ) ёки ривожга минмоқ
-
Сўзни билган зарга бўлмайди муҳтож, Зар қиммати топар сўз билан ривож. Ақл ақлдан қувват олади
-
— Муҳтарам карвон-боши, илоҳи сафарингиз бехатар бўлсин, савдонгиз ривож топсин, ҳузурингизга бир илтимос билан келдим, — деди бир карвон-боши иккинчисига. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Ҳа, майли, ишларинг ривожига миниб, станцияларинг битсин. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Тадбиркорлик ўз-ўзидан давлат иштирокисиз, унинг ёрдамисиз ривож топмайди. Иқтисодий назария;
-
Боғиафзал қишлоқлари-да қадимги замонларда бир неча катта бойлар бўлиб, улар орасида қулдорлик жуда ривож топган экан. С. Айний, Эсдаликлар;
-
Ғўзалар яхши ривож олмоқда;
-
Асриян ишга қанчалик диққат бермасин, ривож топмади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
РИВОЖ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RIVOJ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ривож сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар