рисола
билан улашинг
1. тарихий Бирор касбга, соҳага ва унинг тартиб-қоидаларига оид китобча, йўриқнома, низомнома.
-
Темирчилар рисоласи. Кўнчилар рисоласи.
-
Мискарлар, тунукасозлар кўп антиқа гапларни, ҳар қайсилари ўзларининг рисолаларини яхши биладилар. Ойбек, Болалик
2. Айрим масалаларга бағишланган илмий асар, китоб.
-
[Восифий:] Рост айтдингиз, шайх Баҳлул! Яхши ном китобнинг ҳусни турур. Китобхон рисоланинг номиға қараб сотиб олур, мазмуниға қараб баҳо берур. М. Осим, Зулмат ичра нур
-
Бахтиёр ҳаётнинг рисоласига Дебоча бўлолгай албатта фарзанд. С. Абдулла
3. Кичик ҳажмли китоб, брошюра.
-
Лотин алифбоси ҳақида рисола. Одоб-ахлоқ ҳақида кичик рисолалар сотувда кўп.
рисола сўзи қатнашган жумлалар:
Рисолага тўғри келмаслик
-
Лекин таклиф илгарироқ манзират қилинган, бюродаги торти-шувдан сўнг эса рад этиш рисолага сира тўғри келмасди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
Рисоладаги(дек)
-
Қорачадан келган эпчил Маҳкамбой ака маслаҳат ошлари тепасида тургани учун, ҳар бир тўй ва маърака рисоладагидек ўтарди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
-
[Директор Аъзамга:] Мен қизни суриштирдим. Рисоладаги қиз Қани, тўйни қачон қиламиз. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Мўъжаз фаввора, шийпон, уйларнинг жойланиши — ҳаммаси рисоладагидек. Т. Малик, Шайтанат
-
Улар ўзларига берилган топшириқни рисоладагидек ўринлатишга интилишяпти. Газетадан
РИСОЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RISOLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рисола сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар