ритм
билан улашинг
1. Ҳодисалар ва жараёнларга хос айрим элементларнинг муайян изчиллик, кетма-кетлик асосида такрорланиб, алмашиниб келиши ва шундай такрорийликнинг ўзи.
-
Кишининг руҳий ҳолати ва иш қобилияти муайян ритмга бўйсунишини одамлар аллақачон пайқашган. Газетадан
-
Қаердаки ҳаёт мавжуд экан, ўша ерда ҳаётий жараёнларнинг мунтазам ритми, маромийлиги мавжуд. Газетадан
2. Шеърият, мусиқа, рақс, тасвирий санъат, меъморлик ва бошқалар санъат турлари шаклларининг асосий жараёни, тартиби, қонун-қоидаси.
-
Музикада товуш билан ритм чамбарчас боғланган бўлади. И. Акбаров, Музика саводи
-
Саҳнада икки аёл қўлларини ритмга мослаб, ҳинд рақси учун характерли бўлган мақомда ўйнамоқда. Газетадан
-
Усуллар рақснинг ритмларидир. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Бармоқ вазнида ритм мисрадаги бўғинларнинг сони, миқдорига, гуруҳланиб такрорланишига боғлиқдир. Адабиёт назарияси
РИТМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RITM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ритм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан РИТМ сўзига берилган маънолар
ритм сўзига янги изоҳ қўшинг