ташқи
билан улашинг
1. Ташқарида, ташқари томонда жойлашган; ташқариги, сиртқи.
-
Ташқи девор.
-
Бу вақт аллаким дарвозанинг ташқи ҳалқасига уч-тўрт уриб шарақлатди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. айнан Ташқари 2.
-
Биз Яйпанда Олим бува деган нонвойнинг ташқисида турар эдик. А. Қаҳҳор, Ўтмишдан эртаклар
-
У Қудратни кенг саҳнли ташқини супуриб-сидиришга қўйди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Ўзидан ташқарига, сиртга оид.
-
Тирик ҳужайра ташқи муҳит билан мунтазам алоқада бўлган тақдирдагина яшай олади. Фан ва турмуш
-
Қуёнлар, ўзининг биологик хусусиятларига кўра, ташқи шароит омилларига ўта таъсирчан бўлади. Фан ва турмуш
-
Бесабаб тикан кирмас деганларидек, ҳар бир ишнинг бошланишига бирор ташқи ёки ички сабаб бўлади. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
4. Чет давлатлар билан бўладиган, хорижий.
-
Ташқи сиёсат. Ташқи савдо. Ташқи ишлар вазирлиги.
5. Нарсанинг ичга қарама-қарши томони.
-
Журналнинг ташқи ва ички безалиши изчил такомиллаштириб борилмоғи керак. Газетадан
-
Массаж қилаётган ўнг қўлининг ташқи томони билан пешонасига тушган сочини юқорига сурди. С. Кароматов, Олтин қум
6. Кўринишда бўлган; зоҳирий.
-
Шу бир-гина сўз унинг бутун ички ва ташқи дунё-сини ўзида акс эттирган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Султонали мирзо Анварнинг ташқи аҳволи билан яхши таниш бўлса ҳам, унинг ички сиридан воқиф эмас эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ТАШҚИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASHQI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ташқи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар