ташна
билан улашинг
1. Сувга зор; сувсаган, чанқаган, сувсоқ, чанқоқ.
-
Одамлар ташна, ер чанқоқ, юрт қақроқ эди. Ҳамма сув деб талпинар, ҳамма сувга интилар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Эй сен, боши ва охири йўқ чўлда сувсираб, жон бераётган ташна йўловчи! Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Канал қазиб, оқизиб сувни ташна саҳрога Ҳабибий
2. кўчма Бирор нарсага зор, кучли талаби бор.
-
Кимки илмга ташна бўлса, унинг қалбида яхшилик гули бор. Газетадан
-
Аҳмаднинг юраги меҳрга ва саховатга тўла, ўзи эса суҳбатга ташна эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
ташна сўзи қатнашган жумлалар:
Қонига ташна бўлмоқ
-
[Салим:] Қонингга ташна бўлиб юриб-санми дейман? Уйғун, Ҳуррият
Қонига ташна қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Ҳунарим, маълумингиз — ғазаллар ёзиш; Баъзан бир ҳижо қилур қонимга ташна. Ғ, Ғулом
-
Шуям ҳукмини ўтказади-я! қонингга ташна қилиб юборади! С. Нуров, Нарвон
ТАШНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASHNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ташна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар