ташқари
билан улашинг
1. от Бино, уй, ҳовли ва шу кабиларнинг атрофидаги жой; таш.
-
Ташқарига қаранг, қоронғи, ҳеч нарсани кўриб бўлмайди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Дарвоза очилди, ташқаридан саман отини етаклаб, Ҳасанали кирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ташқарида севалаб ўтган майин ёмғир ҳам тинди. Н. Аминов, Суварак
2. от этн. Ташқи ҳовли (ҳовли-жойнинг эркак меҳмонлар ва умуман эркаклар учун хос, кўча дарвозага яқин томондаги холи қисми; қиёс. ичкари 2.
-
Бойнинг ташқариси-да Йўлчидан бошқа ҳеч ким йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кенг ташқари ғарбга чўзилган бўлиб, дарвозадан кирган кишига у кафтдай кўриниб турарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ташқари ҳовлидаги нақшли меҳмонхонанинг бирида қат-қат кўрпачаларда Мирзакаримбой ўтирар эди. Ойбек, Танланган асарлар
3. сифатдош Ташқи томондаги, ташқи, сиртқи.
-
Ташқари дарвоза.
4. (ч.к. билан) кўм. взф. Бошқа, бўлак.
-
Бундан ташқари. Ундан ташқари.
-
Бу йил ҳосил миқдоридан ташқари, тола сифатига ҳам алоҳида эътибор берилади. Газетадан
-
Аъзам кўриниб турган ҳусни, барвасталигидан ташқари, ўз ички фазилатларини ҳам очиб ташлади. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Унинг гапидан Башорат ишчиларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам ишлашга аҳд қилишганини англади. А. Мухтор, Опа-сингиллар
ташқари сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳаддан ташқари
-
Тонг маҳалида душман артиллерияси бизнинг позицияларимизни ҳаддан ташқари қаттиқ тўпга тутди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Ҳаддан ташқари ҳорганлигига қарамай, ҳар бир жангчининг исми, фамилиясини хотирлар эди. Н. Сафаров, Оловли излар
ТАШҚАРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASHQARI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ташқари сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар