ташвиқ
билан улашинг
китобий Бирор нарсага йўллаш, йўналтириш, чақириш мақсадидаги гап-сўз, хатти-ҳаракат ва шу кабилар
-
Маълумки, Фурқат ижодий меросида баҳор васфи ва она табиат манзараларини куйлаш, ундан завқланишга ташвиқ мавзуси етакчи ўрин тутади. ЎТА
ташвиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Ташвиқ қилмоқ (ёки этмоқ, юргизмоқ)
-
Аҳмад Ҳусайн бу таълимотни ташвиқ қилувчилар билан ҳеч вақт муносабатда бўлмаган. Ойбек, Нур қидириб
-
Ўз вазифангизни бажариб чиқиб кетавермасдан озодаликка ташвиқ қилинг, уялтиринг. Шунда иш чиқади. С. Анорбоев, Оқсой
-
[Тожибой] Ҳамсуҳбатига бошига тушган ташвишни баён қилди ва ўзига хос усулда тарафдорликка ташвиқ қилди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Женотдел [хотин-қизлар бўлими] ходимлари, тарғиботчилар хотин-қизларга паранжи ташлашни ташвиқ этардилар. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
ТАШВИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASHVIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ташвиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар