мева
билан улашинг
1. Баъзи дарахт ва буталарнинг ҳосили.
-
Ейишли мева. Еб бўлмайдиган мева. Ҳўл мева. Қуруқ мева. Мева шарбати.
-
Маржон каби қизарган меваларини кўтара олмай, турли томонга бош эккан жийда дарахтлари узоқдан кумуш каби оқариб кўриндилар. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Ўлкамизда куз, мевалар ғарқ пишган палла. Газетадан
2. Мевали дарахт.
-
Саид, Мирзақумар ёш мева кўчатларини қўпорар, Ҳайдар уларни тўплаб, боғ-боғ қиларди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Унча катта бўлмаган, чоғроқ ҳовлининг ўзида ўн хилча мева навлари бор. Ж. Абдуллахонов, Орият.
-
Кечанинг қоронғулиги устига меваларнинг қуюқ япроқлари қўшилиб, бу майдон, айниқса, Отабекнинг ҳозирги кўнглига яқинлашиб келар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. кўчма Самара, натижа, маҳсул.
-
Илоҳи бўлгайсан, болам, баркамол. Умримнинг меваси — бир тоза ниҳол. Равшан
-
Эл таомилида: кексалар ҳамиша маслаҳат беришар, ёшлар жа ўша маслаҳат меваларини теришар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. Шакарпазлик маҳсулотлари, ширинлик
-
[Ҳакимбойвачча] Ранг-баранг қимматбаҳо мевалар, қаймоққа қорилган нонлар билан тўла дастурхон ёзиб, аччиқ чойни қуя бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
МЕВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MEVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мева сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар