гулдаста
билан улашинг
1. Дасталанган гул, бир боғ гул; букет.
-
Набижон биринчи давлат имтиҳонини топширган куни Муборак уни катта гулдаста олиб келиб табриклади. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Вагонларга ирғитилган гулдасталарнинг кўпи ерга тушди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. архит. Мачит. Мадраса, сарой ва шу кабиларнинг ташқи деворлари туташган бурчакда тиргак ва безак мақсадида деворга кушиб тикланган кичик минора.
-
[Меъмор] Гавҳаршодбегим мадрасаси ёнига келиб, гулдастага қаради, зангори кошинлар ой нурида ярқираб турарди. Мирмуҳсин, Меъмор
3. Туркум, тўплам.
-
Хонанда, айниқса, санъатсевар дўстларига ўзининг аввалгиларига ўхшамайдиган янги қўшиқлар гулдастасини Наманган шаҳридаги Навбаҳор марказий ўйингоҳида тақдим этди. Газетадан
ГУЛДАСТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GULDASTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гулдаста сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар