топиш
билан улашинг
1. Топмоқ феълининг биргалик нисбати.
-
Болалар янги ўйин ўйлаб топишибди. Уни ишхонасидан топишди.
2. Учрашмоқ, йўлиқмоқ; бир-бирини топмоқ.
-
От кишнашиб топишар, одам — эслашиб. Мақол
-
— Бу ёғи ўзингга маълум, синглим, — хўрсиниб гапида давом этди акам, — биз дадам билан қўққисдан болалар уйида топишдик. Газетадан
-
Икки ўртоқ ишхонада тасодифан топишиб қолишди, бола-чақа, қозон-товоқ, сигир-бузоққача сўрашишди. Муштум
3. Ўзаро тил топиб, келишиб бир бўлиб олмоқ, иноқлашмоқ.
-
Ўқитувчи сўраб баъзи мактаблардан келишган вакиллар ўзларига тегган ёш ўқитувчилар билан дарров эски қадрдонлар каби топишиб олишди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ҳанифа Намозов билан ўз эркича топишмаган, балки эски урф-одат бўйича уни никоҳлаб, эрга топширган бўлсалар керак. С. Анорбоев, Меҳр
топиш сўзи қатнашган жумлалар:
Тил топишмоқ
-
Муроджон Набижонов бўлса, қувноқ, камтар бир йигит экан. Бир нафасда биз билан тил топишиб, дўстлашиб олди. Ғайратий, Узоқдаги ёр
-
Комилжон бу ердагилар билан тил топишиб, оға-инидай бўлиб кетди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
ТОПИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOPISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
топиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар