гулбарг
билан улашинг
1. Гултожни ташкил этувчи ҳамда уруғчи билан чангчини қуршаб турувчи гул япроқчалари, баргчалар мажмуи.
-
Гулбарглар орасига яширинган тирноқдай қўнғиз учиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Гулбаргларга термилиб, яна учди ўйларим, Япроқ мисол титратиб қўйдингиз-ку юрагим. Э. Охунова, Мен тонгни уйғотдим
2. кўчма. Гул баргчаларидек чиройли, гўзал; нозик; қизил.
-
Ҳамлет юрагига берарди ҳаёт Сенинг у оташин гулбарг лабларинг. Ҳ. Олимжон, Офелиянинг ўлими
-
Майли энди, ҳеч бўлмаса қумғон қайнатсам, Қиш кунлари ловиллатсам гулбарг ёноғинг. Миртемир
ГУЛБАРГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GULBARG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гулбарг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар