ривоят
билан улашинг
1. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган, воқеа ва ҳодисаларни, инсон фаолиятини баъзан уйдирмалар воситасида, баъзан реал тасвирловчи оғзаки ҳикоя; нақл, афсона.
-
Мавлоно Лутфий каби кекса шоир ҳали гўдак Навоийнинг ўзбек тилидаги бир байти учун ўзининг жамики ғазалларидан воз кечишга тайёр эканини билдирган экан. Бу ривоятга не дейсиз? Ойбек, Навоий
-
Баъзи ривоятларга қараганда фаришталар, жаннатдаги Кавсар сувидан қумғонларимизга қуйиб кетар эмиш! М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Денгиз, кўҳна ривоятлардан Биттасини сўйлаб бер менга. Э. Воҳидов, Нидо
2. Умуман, оғиздаги гап, ҳикоя.
-
Ривоят қилишларича, Деҳлида шоҳ Акбар ҳукмронлик қилган замонда бир савдогар яшар экан. Газетадан
-
Ривоятларга қараганда, баъзи бир иссиқ мамлакатларнинг одамлари ҳароратдан дармонлари қуриб кун кечирганлар. Газетадан
3. кўчма дин. Бирор масала юзасидан шариат қонунлари асосида чиқарилган ҳукм, хулоса.
-
[Ғофир қозига:] Бу қандай зулм севган хотинимни золим бой тортиб олмоқчи бўлса-ю, менга ёрдам бериш ўрнига бойнинг ёнини оласиз! Ривоятлар топасиз! Фатволар ясайсиз! Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Уламолар Ёдгор ва унга эргашиб келган хотинни тош-бўрон қилиш тўғрисида ривоят ёзиб, эшон Султонга бердилар. С. Айний, Доҳунда
РИВОЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RIVOYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
РИВОЯТ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан РИВОЯТ сўзига берилган маънолар
ривоят сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
ривоят сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар