истиҳола
билан улашинг
Андиша, мулоҳаза ҳисси; тортиниш.
-
Шарофат хола ўйининг охирига етмас лекин истиҳола билан индамас эди. Ё. Шукуров, Орзулар
-
Келин-ку янги тушган оилада истиҳола билан кескин ҳаракат этолмагандир. Аммо йигит-чи? Муштум
истиҳола сўзи қатнашган жумлалар:
Истиҳола қилмоқ (ёки тортмоқ)
-
Муса зарда билан бурилиб, Бўтага еворгудек бўлиб тикилди, айтадиган гапи уятлироқ экан шекилли, аёллардан истиҳола қилиб айтолмади. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Жуда истиҳола тортиб, пешонамдан тер чиқиб кетди. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
-
Бироқ шундай фильмлар ҳам борки, гоҳида уларни кино дейишга истиҳола қиламиз. Газетадан
Истиҳолага бормоқ
-
Чувак юзли йигит сира истиҳолага бормай, яна гапира кетди. Газетадан
ИСТИҲОЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISTIHOLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
истиҳола сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар