истиқбол
билан улашинг
1. Келгуси замон, келгусидаги ҳолат, ҳаёт; келажак.
-
На ҳозирги ҳолати, на истиқболи унга ҳеч нарса ваъда қилмас эди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Анвар истиқболда қанчалик мушкулот ва хатар кўрмасин, бу жасоратни хуш қабул қилишга мажбур, чунки муҳаббатдан ҳам илгари йигитлик тақозоси шу эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Келгусига оид, келажак билан боғлиқ нарса, иш ва шу кабилар
-
Якун ва истиқболлар. Газетадан
-
Ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик учун чинакам истиқболлар ҳам белгилаб олинди. Газетадан
-
Бундан мақсад бу конларнинг қачон очилгани, қанча муддат фойдаланилгани ва, ниҳоят, уларнинг истиқболини аниқ белгилаш устида илмий иш олиб бориш эди. С. Кароматов, Олтин қум
3. Қарши олиш, қаршилаш (ва унинг белгиси, ифодаси).
-
Йигитали қадамини тезлатди-ю, негадир қиз истиқболига ошиқмади. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Чўлбобо истиқболига аёллар ўринларидан турдилар, унга тўрдан жой кўрсатдилар. Ҳ. Ғулом, Феруза
-
Умид узоқдан Ҳафиза келаётганини кўриб, истиқболига юра бошлади. Мирмуҳсин, Умид
-
Икки солдат билан истиқболига чиқди. С. Аҳмад, Уфқ
ИСТИҚБОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISTIQBOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
истиқбол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар