истеъмол
билан улашинг
1. Иқтисодий-маиший эҳтиёжлар учун ишлатиш; қўл-лаш, фойдаланиш.
-
Кенг истеъмол моллари. Истеъмолдаги сўзлар.
-
Тилимиздаги баъзи бир сўзлар даврлар ўтиши билан эскириб, истеъмолдан чиқиб кетади. Ўзбек тили дарслиги
-
Эҳтимол, ғижжак ва ғижжаксимон созларнинг дунёдаги барча халқлар мусиқий истеъмолида кенг тарқалганлиги Газетадан
2. Ейиш-ичиш; қабул қилиш.
-
Гўшт истеъмол қилмоқ. Дори истеъмол қилмоқ.
-
Аъзоларнинг ўз истеъмоллари учун экилган майда экинлари ҳам чакки эмас. А. Қодирий, Обид кетмон
истеъмол сўзи қатнашган жумлалар:
Истеъмол қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Ёғчироқ кўп йиллардан бери истеъмол қилинмай қолган бўлса-да, лекин ўз вақтида фавқулодда рол ўйнаган. Т. Қориниёзий, Ҳаёт мактаби;
-
Сут, қатиқдан кўпроқ истеъмол этяпсизми? Мирмуҳсин, Меъмор
-
Карам — халқимиз севиб истеъмол қиладиган хушхўр сабзавотлардан бири. Газетадан
ИСТЕЪМОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISTEʼMOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
истеъмол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар