истеъфо
билан улашинг
1. Ҳарбий хизматчиларни ёши ўтганлиги, касаллиги ва бошқалар сабаблар туфайли ҳарбий хизматдан бўшатиш.
2. ҳуқуқ Ҳукуматнинг, унинг бошлиғи ёки алоҳида вазирларнинг ҳукуматга ишончсизлик билдирилиши, ҳукуматдаги ички ихтилофлар туфайли ўз мансаби ёки хизматидан кетиши, воз кечиши; ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши.
-
Сухартонинг энг яқин сафдошларидан бири Хармоко ҳам президент истеъфосини талаб қила бошлади. Газетадан
-
— Истеъфоларини қабул этмайман, бориб вазифангизни бажараверинг, — деди [амир]. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
истеъфо сўзи қатнашган жумлалар:
Истеъфо бермоқ
-
Ўттиз икки йиллик ҳукмронликдан сўнг Индонезия Президенти Сухарто истеъфо берди. Газетадан
Истеъфога чиқмоқ
-
Халқ яширин овоз билан, демократик асосда сайлаган раҳбарларнинг истеъфога чиқишини талаб қилиш ҳам адолат талабларига зиддир. Э. Юсупов, Истиқлол йўлида
-
Ишбилармонлардан баъзилари бўлса, ё жойларини тополмай юришибди, ё элбурундан истеъфога чиқиб олишибди. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
Истеъфодаги
-
Шартномавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш учун истеъфодаги тажрибали юристларни ҳам жалб этдик. Газетадан
ИСТЕЪФО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISTEʼFO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
истеъфо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар