қат-қат
билан улашинг
1. Бир неча қават ёки қатламдан иборат бўлган; қават-қават, қатлам-қатлам.
-
Қат-қат кўрпалар.
-
Қат-қат булутни беҳол ёриб чиққан қуёш ўз аксини сувга туширган эди. Й. Шамшаров, Ойдин кўллар
-
Токчалар қадимча — ганчдан ишланган қат-қат катакчалардан иборат. Ойбек, Танланган асарлар
2. Қаватлари букланиб очиладиган ёки шундай йўсинда тахланган.
-
Оёғида шпорли яхши хром этик, унинг қўнжини манглай ажинидай қат-қат қилиб, бири устига бирини қалаштирган. Шуҳрат, Шинелли йиллар
3. кўчма Қаторлашиб тахланиб ётган; жуда кўп, чексиз.
-
Сен ўқийсан, мен ишда, Дилда умидлар қат-қат. Зулфия
-
Дўстим билан қувнаб, кулишиб, Биз қайтамиз, севинчлар қат-қат. Х. Салоҳ
4. кўчма Кам қўлл. Такрор-такрор, қайта-қайта.
-
Мени бутун дунё тингласин, Чевар қиз, деб мақтасин қат-қат. Уйғун
-
Умр тилаб мард ўғли учун, Она қат-қат қарар юлдузга. Ҳ. Ғулом
ҚАТ-ҚАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAT-QAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қат-қат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар