қасқон
билан улашинг
1. Ғалвир, элак, чирманда ва шу кабилар буюмларнинг гардиши, чамбарак.
-
Чирманданинг қасқони, Банди борми осгани. Ўйнасанг ўйнаб олгин, Ёринг борми тўсгани? М. Алавия.
2. Манти, хоним кабилар териладиган махсус патнислари бўлган, шундай таомлар пишириладиган ошхона асбоб-буюми.
-
Юзта манти элтадиган қасқон.
-
Нигор ойим ошхонада мантиларни қасқонга териб, қозонга уяр, Раъно бўлса, кичкина укалари орасида ўтирар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Қасқонга димланиб, устига сариёғ суртилган ошқовоқ жуда хуш-таъм бўлади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
ҚАСҚОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QASQON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қасқон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар