қасмоқ
билан улашинг
1. Уст-бошга ўтирган қалин кир қатлами, қатирма кир.
-
Енглари бир эллик қасмоқ. Қасмоқ сочиқ.
-
Шунча юриб, нима орттирдинг? Мана шу жулдур чопон билан қасмоқ дўппиними? С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
ёрғоқ бошига ёғ босган қасмоқ дўппини бостириб кийиб юрадиган бу одам А. Ибодинов, Латофат дўконидаги қатл
2. айнан Қазғоқ 1.
-
Болалигимда Оппон деган бир ўртоғим бўларди. Сира бошидан қасмоқ аримасди. С. Аҳмад, Сайланма
-
Бошлари қасмоқ боғлаган, оёқ яланг болалар сопол косаларда қаймоқ олиб ўтадилар. Ғ. Расул, Адолат
3. Бирор нарсанинг қотиб қолган устки қатлами; қатқалоқ.
-
Шўри қалин қасмоқ бўлиб ётган бу ер ўтган йили баҳорда инсон қадами тегмагандай эди. Й. Шамшаров, Ойдин кўллар
ҚАСМОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QASMOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қасмоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар