қаср
билан улашинг
1. Подшолар, хонлар ёки мулкдорларнинг ҳашаматли саройи.
-
Хўжа Абдулла ўнгда, Мазидбек чапда юриб, Бобурни арк тўридаги қишлик қасрга бойлаб келдилар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Регистон майдони подшо қасрининг олдидаги майдонга эмас, ифлосликлар билан тўлдирилган қишлоқ бозорлари майдонига ўхшарди. С. Айний, Эсдаликлар
2. кўчма Ҳар қандай муҳташам бино, данғиллама уй, тоқ-равоқ, кошона.
-
Тўрт томони гумбазли қасрлар билан ўралган қалъанинг темир дарвозаси ланг очилиб Исфара чиқиб келди. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб
-
баландликдаги сарой ичидаги қасрларда ҳокимлар базм қуриб, ҳозир сархуш ухлаб ётишибди. Мирмуҳсин, Меъмор
ҚАСР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QASR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қаср сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар