қатиқ
билан улашинг
Сутдан томизғи солиб ивитиб тайёрланган парҳез маҳсулот.
-
Янги ивитилган қатиқ. Қатиқ тўкилса, юқи қолар, айрон тўкилса, неси қолар. Мақол
-
Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади. Мақол
-
Овқат пишди. Қозоннинг занги чиқиб қорайган гўжага қатиқ ҳам ранг киргизолмади. А. Қаҳҳор, Анор
қатиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Миянинг қатиғи
-
Шер яна Шерзоднинг устига ташланишга ўзини чоғлаб кўрди, лекин миясининг қатиғи чиқиб ҳолсизлангани учун мажоли келмади. Эртаклар
Мошхўрдага қатиқ бўлмоқ
-
Мошхўрдага қатиқ бўлиб, Очилни аранг суяб қолдим-у, совхознинг бир бўлимига агроном қилиб қўйдим А. Муҳиддин, Чап чўнтак
Офтобда (ёки офтобшувоқда) қатиқ ичишган (ёки ялашган)
-
Сиз қаерда бўлсангиз, биз ҳам ўша ерда бўламиз. Офтобда шерикчиликка қатиқ ичган одамлар охиригача бирга бўлиши керак. Б. Раҳмонов, Хўжайин кўчди
-
Директор Салимов билан офтобшувоқда қатиқ ялашганмиз. Наҳотки, игна ўз тешигини тикса. Муштум
ҚАТИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қатиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар