қатим
билан улашинг
1. Иш тикишда: тикиш асбоби — игна, сўзан ва шу кабиларга бир марта ўтказиладиган ёки ўтказилган ўлчамдаги (ип, ипак ва шу кабилар ҳақида).
-
Қудажон, бемалол бўлса, оила ҳаворанг ипакдан бир қатим беринг. А. Қаҳҳор, Янги ер
-
чўнтагига солиб олган ипакларни чиқариб, калта-култа қатимлардан бошқасини қайтариб олди. Ойдин, Ҳикоялар
-
Ип қатимини узиб, игнани кўкрак чўнтаги қопқоғига тўғнади. С. Аҳмад, Сайланма
2. Тикишда: игна ёки сўзандаги ип ёки ипакни хар бир ўтказиш.
-
Маҳсининг чоки пишиқ бўлсин учун, мумли ёпишқоқ ипни ҳар бир қатимда бармоқлари билан қир-қир тортиб қўяди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мунча ҳам бежирим қўл ҳунарингиз Ҳар қатим, ҳар чокда катта маҳорат. Ғайратий
3. Тикиш асбобига ўтказиладиган ип, ипак.
-
Кўпол ип узилади, майин ип чўзилади. Нозик қатим игнадан силлиқ ўтади, оғайни. Й. Муқимов, Олов ва ниҳоллар
қатим сўзи қатнашган жумлалар:
Қатим тортмоқ
-
Онахон бўлса жинчироқда туни билан ўтириб дўппи тикар, энди олти ёшга кирган Башоратни зўр бериб қатим тортишга ўргатар эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
У шартта-шартта қатим тортиб маҳси тикиб ўтирарди. Ойбек, Болалик
ҚАТИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қатим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар