қундуз
билан улашинг
1. Сувсарсимонлар оиласига мансуб, қимматбаҳо мўйнали сутемизувчилар туркуми.
-
Бу бехатар масканда Бухоро буғуси, қундуз, қирғовул каби ҳайвонларни кўпайтириш кўзда тутилган. Фан ва турмуш
-
Ҳавода ўйнайди юлдуз, Дарёда ўйнайди қундуз. Маликайи айёр
2. сўзлашув тили Ёқага ёки телпак жиягига тутилган ўсиқ юнгли ҳар қандай мўйна.
-
Қундузи қалин бўрк.
-
Лайлак қор уриб турар эди. Мунисхон ёқасининг қундузи билан бўйнини ўраб зинанинг охирги пиллапоясида тўхтаб қолди. А. Қаҳҳор, Сароб
3. Қундуз (хотин-қизлар исми).
қундуз сўзи қатнашган жумлалар:
Қундуз қош ёки қоши қундуз
-
Шаҳло кўзлар, ўсиқ жингалак киприклар, қундуз қош ва қора холлар ва бошқа латофатлар ўзига писанд бўлмадилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҚУНДУЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUNDUZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қундуз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар