Izoh.uz сайтида қат сўзининг изоҳи ва маънолари

қат

от

1. Қават-қават ёки қатлам-қатлам нарсаларнинг хар бир қавати, қатлами.

  1. Тўрт қат букланган кўрпача.

  2. Азмиддин бир варақ қоғоздаги бир неча қат букланган хатни олиб, чироқ шуъласига тутиб, кўздан кечирди. Ҳ. Ғулом, Машъал

  3. Имонимни асрайман десанг, бу ерлардан бош олиб кетиш керак. Бўлмаса, етти қат ер тагида ёниб турган дўзахда қовуриласан. С. Анорбоев, Оқсой

2. Тахланган, букланган нарсаларнинг ораси.

  1. Кўрпанинг қати.

  2. Ҳожимат бел-боғининг қатидан қоғоз чиқазиб ташлади. С. Аҳмад, Қадрдон далалар

  3. Меҳри опа биринчи конвертни очди Иккинчисини очди-ю, хатнинг қатидаги расмга кўзи тушиши билан тўхтаб, унга тикилиб қолди. Р. Файзий, Она.

3. Маълум қалинликдаги ёйиқ нарсалар қатлами, қават.

  1. Бир бечоранинг чеккан хўрлигини ўйлаб, ҳар куни бир қат этдан тушаман. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Мана, мен геолог, неча йилдирки, Тинмай ўргана-ман тупроқ қатини. Зулфия.

4. кам қўлл. Саҳифа, варақ.

  1. Варақланар етимликнинг дафтарин қати. Ғ, Ғулом

5. кам қўлл. айн. Қатор 1.

  1. Ш. Холмирзаев, Тўлқинлар

6. Марта, карра, қатла.

  1. Бироқ унинг ташвиши икки қат ошди А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Айниқса, кейинги пайтларда иш чалкашиб, ўн қат оғирлашиб кетди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.

  3. Нега, кўнглим, бўлдинг бетоқат? Тинчман, дедим сенга неча қат. Миртемир.

шв. сўр. олм. Қаер?, қайси ер?, қайси жой?

  1. [Шербек:] Узоқлиги қатга борарди? Кўпи билан тўрт-беш кунлик йўл. С. Анорбоев, Оқсой.

эск. Устига қамиш қалам учини қўйиб туриб, пичоқ билан кесиш учун суякдан ясалган тахтача.

қат сўзи қатнашган жумлалар:

Қат этмоқ с. т. айн. қат' этмоқ

(').

ҚАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

QAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
8310
Сўзнинг тескари ёзилиши
тақ
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
140

қат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
қат сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, қат сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+