чорси
билан улашинг
1. сфт. тар. Тўрт томони тенг тўртбурчак шаклидаги; квадрат.
-
Чорси рўмол. Чорси ҳовуз.
-
Новдалари қирқилавериб тўмтоқ каллак бўлиб қолган қатор тут дарахтлари чорси карталарни ажратиб турибди. Мирмуҳсин, Умид
-
У каттакон чорси қийиқчанинг бир учидан тутиб силкитди. Ў.Ҳошимов, Икки эшик ораси
2. шв. от Белбоғ, қийиқча.
-
Бобур мижжаларида йилтираган томчиларни ипак чорси билан артишдан истиҳола қилмади. Х. Султонов, Бир оқшом эртаги
-
Мулла Чори, қўлида тупроқ солинган кўк чорси, Ғайбаровнинг ёнига келди. М. М. Дўст, Галатепага қайтиш.
3. шв. от Катта рўмол.
-
Кампир негадир оқ сурп чорсисининг учини лабига қистириб олган, юзи сирлироқ кўринарди. М. М. Дўст, Галатепа қиссалари
-
Қаршимда оппоқ чорсига ўралган бор дунёси фариштадай улуғ сиймо турарди. А. Нурмуродов, Уруш бевалари
-
Юзларини тилим-тилим ажин қоплаган қайнонаси дока чорсисининг учларини кифтларига елвагай ташлаган кўйи муштдек кичрайиб ўтирарди. Н. Қиличев, Чиғириқ
4. Тарихий шаҳарларда: усти ёпиқ савдо-сотиқ жойи, яъни бозорнинг марказий, расталар кесишган жойи; умуман, савдо-сотиқ жойи.
-
Авазхон бундай қараса, шаҳар чорсу билан регистондан иборат экан. Гулшанбоғ. Хивада чорсу дўконлари кўпроқ Ота ва Полвон дарвозалар кўчалари бўйлаб жойлашган эди. ЎзМE
ЧОРСИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHORSI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чорси сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар