айб
билан улашинг
1. Расм-қоидага ёки одоб-ахлоқ меъёрларига хилоф иш, хатти-ҳаракат; гуноҳ.
-
Ўз айбига иқрор бўлмоқ. Айбини бўйнига қўймоқ. Айбини яширган ўнгмас. Мақол
-
У Ойқизнинг ёнига келдида, айбига иқрор бўлган гуноҳкордек, маъюслик билан гапирди. Ш. Рашидов. Ғолиблар
2. ҳуқуқ Қонунга хилоф хатти-ҳаракат; жиноятга тортишнинг зарур шарти.
-
Тўрт нафар ҳарбий Ватанга хиёнат қилишдаги айби учун судга тортилди. Газетадан
3. Киши уяладиган, хижолат тортадиган хатти-ҳаракат; уятли иш, уят.
-
Сўраганнинг айби йўқ. Мақол
-
Орзуга айб йўқ. Мақол
-
[Холисхон Тожибойга:] Қўйинг, хафа бўламан. Бу ўзимнинг укам, айб бўлади. Ҳамза, Холисхон
4. Меъёрни, одатий ҳолатни бузувчи белги-ҳолат, нарса; камчилик, нуқсон.
-
Ҳар тўкисда бир айб. Бировнинг айбига кулмагил зинҳор, сенинг айбингга ҳам кулгувчилар бор.
айб сўзи қатнашган жумлалар:
Айб қилмоқ
Айбга буюрмайсиз
-
Айбга буюрмайсиз, ўғлим меъморликни ўргансин, отасидек сангтарош бўлиб қолмасин, дедим. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Энди, меҳмонлар, айбга буюрмайсизлар, менинг қиладиган ишим, борадиган ерим кўп. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Энди, айбга буюрмайсиз, негадир кўнглим сизга тортди, ука. Газетадан
Айбга қўшмайсиз
Айб қилмоқ
-
Канизак дастурхон ёзиб, овқат келтирди. У бир коса ошни Самандаровнинг олдига қўяр экан: — Айб қилмайсиз-да, Мақсудали ака, холам сўк оши қилибдилар, — деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
АЙБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AYB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
айб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар