ая
билан улашинг
1. Раҳм-шафқат қилмоқ, раҳмдиллик қилмоқ.
-
Аямасдан урмоқ. Аямасдан танқид қилмоқ. Ёвни аяган яра ер. Мақол
-
Девларни аяманг, ўлдиринг, Заргар. Маликайи айёр.Зулфия опа муғамбир ва алдоқчини ва айниқса айёр одамни ёмон кўради, аямайди. Саодат
2. Эҳтиёт ҳолда тутмоқ, эҳтиётлик билан муносабатда бўлмоқ.
-
Аяган кўзга чўп тушар. Мақол
-
Баъзи ота-оналар болаларини аяган бўладилар-да, уларни ҳаёт учун яроқсиз, жисмоний заиф қилиб қўяётганларини билмай қоладилар. С. Зуннунова, Олов
3. Дариғ тутмоқ, ҳайф кўрмоқ; қизғанмоқ.
-
У мендан ҳеч нарсани аямайди.
-
Маънавиятни мустаҳкамлашга меҳнат ва маблағни аямоқ ўзини келажакдан маҳрум қилиш демакдир. Газетадан
-
[Инсоф-диёнатли одам] қўли калталардан мурувватини аямайди. Газетадан
-
Меҳнатингни аямасанг, сув бўлса, ўзинг ҳам, молинг ҳам тўқ. С. Сийоэв, Ёруғлик
АЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ая сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар