самовар
билан улашинг
1. Чой қайнатишга мўлжалланган, сувхонали ва ўтхонали рўзғор асбоби.
-
Рух самовар. Самовар қайнатмоқ.
-
Самоварда қайнаган чойинг қани, ёр-ёр. Қўшиқлар
-
Жувон каттакон самовардан тунука чойнакка чой қуйиб келди. А. Қаҳҳор, Қўшчи-нор чироқлари
-
Самовар жиғиллай бошлади, Аваз ўтхонага яна иккита саксовул палён ташлаб, ичкари кирди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. айнан Чойхона.
-
Мингбоши ўнг томондаги озодароқ самоварга чиқиб чилим буюрди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Юсуфжон ака, бу ҳисоб эмас, ҳовлига борамиз, самоварда эмас, бугун бизникида ётиб қоласиз. К. Яшин, Ҳамза
самовар сўзи қатнашган жумлалар:
Самовар қўймоқ
-
Гулнор ўрнидан қўзғалди, дармонсизликдан оёқлари титраб, пастга тушди-да, самовар қўя бошлади. Ойбек, Танланган асарлар;
-
Умурзоқ ота: — У ерда ошнам бор, Бани, гузарда самовар қўяди. Ҳ. Ғулом, Машъал
САМОВАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAMOVAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
самовар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САМОВАР сўзига берилган маънолар
самовар сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар