кез
билан улашинг
1. Айланиб юрмоқ; сайр қилмоқ.
-
Чўлларда кезмоқ. Шаҳарни кезиб чиқмоқ. Денгиз соҳилида кезмоқ. Дунёни кезмоқ.
-
Шукуржон қишлоқда бир кун турди, пахтазорларни кезди, онаси билан бувисининг қабрини зиёрат қилди. О. Ёқубов, Ота изидан
-
Ойдин оқшомларда, қишлоқнинг сокин кечаларида Мансур билан жимгина кезишлар ҳам, кечалари толиқиб донг қотиб ухлашларнинг ҳам ажиб бир гашти бор эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.
2. кўчма (жонсиз нарсаларга нисбатан) Шундай (айланиш, юриш) ҳаракатда бўлмоқ.
-
Зулмат қуюқлашиб борар, пастак булутлар қоп-қора этакларини судраб, шаҳар устида кезиб юрар, ҳамон ўша совуқ, лоқайд томчиларини пуркар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ачиган май иси кезган ҳовлиларда шамол-дайди, Ниманидир гўё излаб, хумлар гирдин айланади. Х. Даврон
КЕЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KEZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кез сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing