1. рвш. Шу ёки ўша тобда эмас, маълум вақт ўтгач; сўнг.
Шу китобни кейинроқ ўқийман.
Бойваччанинг кимлигини кейин айтаман. К. Яшин, Ҳамза
Хўп, ҳозир тақмасанг, чўнтакка сол, уйингга яшир, кейин тақасан. Ойбек, Танланган асарлар
Қалтис йиқилиб, бирон жойи майиб бўлган киши бунинг оғриғини ўша тобда эмас, кейин билгандек, Сидиқжон бу можаронинг бутун даҳшатини шу кечаси кўрпага кирганидан кейин билади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Аввалгисининг кетидан; сўнг, сўнгра.
Мадаминхўжа дастурхон солди, нон ушатди, кейин каттакон бир гурскеттини келтириб, пичоқ тортган эди, қовун қарс этиб ёрилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
Чарос яна йиғлаб юборди. Кейин кўз ўнги қоронғилашиб, ҳеч нима кўринмай қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. айн. (эгалик ва келишик шакллари билан: кейинига, кейинида) орқа (орқасига, орқасида), кет (кетига, кетида).
Душман юрар мард ўғлоннинг кейинидан. Ойсулув
Туя, одати бўйича, қудуқдан чеккага қараб юрди, кейинидан жун арқон тортилиб борарди. К. Яшин, Ҳамза
Ақлирасо болаларим билади: Ўқимаган нари, кейинда қолар. Фозил Йўлдош ўғли
4. крш. с. Бундан ташқари, шунинг билан бирга, шунингдек; яна.
Агар [қовун] яхши бўлса, халқ еб, сизни дуо қилади, мен ўзим емайман. Кейин, ким билади, бир палакдан ҳар хил қовун етишади Уч сўлкавой бераман, хўп денг. Ойбек, Танланган асарлар
5. кўм. взф. (ч. к. билан) Сўнг, кетидан, тугагач, ўтгач.
Ҳаммадан кейин. Ишдан кейин. Овқатдан кейин. Кун ботгандан кейин.
Ҳаммага зеҳн солиб ўтирган Сафаров Бўтабой акадан кейин ўшанга [Рўзиматга] сўз берди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Сидиқжон овқатдан кейин қўлига газета олган эди, бир мақолани яримлатмасдан, кўзи сузилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
6. боғл. взф. (ч. к. билан) Сабаб ёки пайт эргаш гапни бош гапга боғлаш учун хизмат қилади ва сабаб, пайт муносабатини билдиради.
Қўл калта бўлгандан кейин, қаёққа узатасан? Ойбек, Танланган асарлар
Ёруғ дунёдан умидинг бўлмагандан кейин, дарчанг қийшиқ турди нима бўлди-ю, тўғри турди нима бўлди. Бунақа нарсалар орзу-ҳавасга боғлиқ. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чиршугари
Бу ишлар бир қадар битгандан кейин, Сидиқжон онасини олиб келгани Баҳрободга борди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
КЕЙИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KEYIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.