кеч
билан улашинг
1. Бирор нарса устидан босиб (ботиб) ўтмоқ, юрмоқ.
-
Қор кечмоқ. Лой кечмоқ.
-
Қаҳратон қишда яланг оёқ муз босиб, саратонда қизғин қум кечиб, иссиқда, совуқда обдан пишган бизнинг йигитни Йўлчини ҳам, катта масофани пиёда босгани учунми, кун хила бетоқат қилган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тўрвасини апил-тапил елкасига илди-да, шахдам қадамлар билан тупроқ кечиб йўлга тушди. М. Ҳазрат-қулов, Журъат.
2. Юз бермоқ; содир бўлмоқ.
-
У [Боротой] бойнинг уйида кечган воқеалардан хабардор бўлиб туриш учун Шокир отанинг кампирини тайинлаган. Ойбек, Танланган асарлар
-
У [Қодиров] сўзлаш учун ўрнидан тургандаёқ, юрагида нималар кечаётганини пайқадим. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
3. Ўтмоқ.
-
Кўнглидан қандай гаплар кечди экан?
-
Йилларимдан хафа эмасман, Меҳнат, жангда кечди онларим. Ё, Мирзо
-
Касаллик кечишига қараб ўткир ва хроник формаларга бўлинади. Ҳ. Файзуллаев, Тери касаллиги нима?
-
У билан бирга кечган ширин дамларни, дилрабо суҳбатларни эслайди. Т. Ашуров, Оқ от.
4. Афв этмоқ, кечирмоқ.
-
[Мирзақул:] Бой ота, Суярнинг гуноҳини мен сиздан сўрадим. Кечинг. Н. Сафаров, Уйғониш
5. Баҳридан ўтмоқ.
-
Ҳамма нарсасидан кечмоқ. Мол-мулкдан кечмоқ. Жон дўстинг жонидан кечса ҳам, мол дўстинг молидан кечмас. Мақол
-
[Бек:] Хонумонимдан кечаман аммо бу ишни очмасдан қўймайман. А. Қаҳҳор, Бек
6. Юз ўгирмоқ, алоқа, муносабатни узмоқ.
-
Норози бўлишдан нима фойда. Дадангдан кечасанми? Ойбек, Танланган асарлар
кеч сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳоли нима (ёки не) кечди
-
[Жайноқ:] Ўтир Нафасингни ростлаб ол. Болаларнинг ҳоли нима кечди? Н. Сафаров, Уйғониш
Бир қошиқ қонидан кечмоқ
КЕЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KECH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кеч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар