қўзғал
билан улашинг
1. Қўзғамоқ феълининг ўзлик ва мажҳул нисбатлари (
-
Унинг эски дарди яна қўзғалди. Бу ҳақда яна гап қўзғалди.
-
Масала қўзғалди.
-
Адолат буларнинг ҳаммасини бир-бир ўйларкан, қалбида Усмонжонга нисбатан илиқ бир ҳиснинг қўзғалганини сезиб, ўз хаёлидан ўзи уялиб кетди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Мен ҳам шуларга суқланиб қарадим. Орзу, ҳисларим баттар қўзғалиб кетди. Ойдин, Фонар тагида
-
Кўпдан унутилган хотиралар яна қўзғалди. С. Аҳмад, Ҳукм
2. Ўрнидан турмоқ ёки силжимоқ.
-
Саидий кетишга қўзғалганда, Салимхондан бошқа ҳеч ким парво қилмади. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Мулла Алимқул эшикдан кириб келган меҳ-мон билан кўришиш ва ўз тагидаги кўрпачадан жой бериш тараддудида аста ўрнидан қўзғалди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Жўнамоқ, бирор ёққа бормоқ, кетмоқ.
-
Бу ердан қўзғалма!
-
Унинг бу галги Марғилон йўлига қўзғалиши ортиқча бир оғирлик билан, иккиланиш билан ўралган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аҳмад Ҳусайн яна бир неча кун уйдан қўзғалмади. Унинг эрмаги ёлғиз китоблар бўлди. Ойбек, Нур қидириб
4. Турган жойидан жилмоқ, силжимоқ, сурилмоқ.
-
Стол ўрнидан қўзғалганга ўхшайди. Жавон жуда оғир экан, жойидан сира қўзғалмади. Поезд қўзғалди.
-
Машина қўзғалди, қўзғалди-ю, ўн-ўн беш қадам юрмасдан, бирдан эшиги очилди. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
5. Турган жойида тебранмоқ, силкинмоқ, қимирламоқ.
-
Қўрбоши тиззаси устига кўн-даланг қўйилган қиличининг икки тарафидан босиб, бир қўзғалиб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Машҳадий кичкина гавдаси билан енгилгина қўзғалиб бошини чайқади. Ойбек, Навоий
6. Бошланмоқ, кўтарилмоқ; ҳаракатга келмоқ.
-
Пўртана қўзғалди.
-
Шамол қўзғалган, томлардаги, йўлкалардаги қорларни тўзитиб, деворларга, деразаларга урар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
7. Бирор кимса, тузум ва шу кабиларга қарши ҳаракатга келмоқ, исён, ғалаён қилмоқ.
-
Гоҳ у қишлоқда, гоҳ бу қишлоқда камбағаллар қўзғалиб, бойларнинг ғарамларига ўт қўйишар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Яхши, биз айтган тартибда ишни бошланглар, халқ қўзғалса, хон мажбур! У. Исмоилов, Сайланма
8. махс. Бирор ҳаракат ёки таъсирга жавобан ҳаракатга келмоқ, ўз фаолиятини кўрсатмоқ.
-
Одатда мускул нерв воситасида қўзғалади.
ҚЎЗҒАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘ZG‘AL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўзғал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар