силаб-сийпаб
билан улашинг
1. равиш
-
Бир ҳаёли унинг ёнига боргиси, тизза-си устида турган қўлини силаб-сийпаб, кечирим сўрагиси келди. Ёшлик
-
Ошпаз қадрдонининг қоқсуяк елкаларини силаб-сийпаб кўришар экан: — Ранжитганим учун кечир, бу гал мандан ўтди, ўртоқ, — деди овози қалтираброқ. Ёшлик
2. Силлиқлаб, пардоз-андоз қилиб, у ёқ-бу ёғини тўғрилаб.
-
— Кийимларимни кийиб, ўзимни силаб-сийпаб бинойидай бўлиб, бозор томон жўнадим, — деди Шум бола. Ғ. Ғулом, Шум бола
3. кўчма Енгил, оҳиста тегиб, уфуриб.
-
Енгилгина шўх еллар, Қанот силкиб учади. Силаб-сийпаб юзларимни, Бўшаримдан қучади. Т. Тўла.
4. Силаб ва сийпаб, эркалатиб, ардоқлаб.
-
Болани силаб-сийпаб эркалатмоқ.
5. Алдаб-сулдаб, йўлини қилиб.
-
Материал йўқ. Ҳатто муҳтарам сайёҳ учун ҳам материал тополмай, жума куни келинг, деб силаб-сийпаб жўнатганимни кўрдингиз-ку! Б. Раҳмонов, Юрак сирлари
СИЛАБ-СИЙПАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SILAB-SIYPAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
силаб-сийпаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing