сила
билан улашинг
1. Устидан кафт юргизмоқ, сийпамоқ.
-
Дарға оппоқ соқолин силаб, Қараб қолди бўлиб паришон. Э. Раҳим
-
Инобат, худди бўғилиб кетаётгандай, рўмолини ечиб, томоғини силади. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
2. Устидан қўлини астагина юргизиб, сийпаб эркалатмоқ.
-
Ғуломжон отхонага кириб, тўкилган бедаларни охурга териб солди, қоронғида ҳам саманининг пешонасини силаб, суйиб қўйди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. кўчма Майин, оҳиста тегмоқ (шамол, ел, шабада ҳақида).
-
Ариқлар бўйида майсалар шивирлашарди, шабада қирмизи юзларни силаб, қўшиқ куйларди. Газетадан
-
Майин эсаётган шамол дарахтлар соясида югуриб бораётган Саодатнинг юзини, сочларини силаб ўтади. Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
сила сўзи қатнашган жумлалар:
Бошини (ёки пешонасини) силамоқ
-
Нодира онаси ўрнида Анварнинг бошини силади, ювиб-таради ва Анварнинг истиқболи учун қайғурди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Нон (ёки пахта) силамоқ
СИЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SILA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сила сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing
Янги сўзлар
- бир томонламалик (Bias)
- галлюцинация (уйдирма)
- чобуксувор
- нозик созлаш (fine-tuning)
- агитация
- коллаборация