тимдала
билан улашинг
Тирноқлар ёки ўткир учли буюмлар билан тилмоқ, юлмоқ; тирнамоқ.
-
Мушук билан ўйнашма, тимдалаб олади.
-
Онасига юраги ачишди. Хаёлида онаси сочларини юлиб, юзларини тимдалаб йиғлаб турарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
тимдала сўзи қатнашган жумлалар:
Юрагини (ёки қалбини, ичини) тимдаламоқ
-
Айиқчадан айрилиб, ичини нималар тимдала-ётганини фақат ўзи биларди. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Бу қўрқинчли хабар икки кундан бери унинг қалбини тимдалар айтай деса, тили бермасди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Бобур яқиндагина яйраб-яшнаб юрган онасини ҳозир бу аҳволда кўриб, юрагини бир нарса тимдалаб ўтди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
ТИМДАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIMDALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тимдала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар