тим
билан улашинг
Усти ёпиқ бозор; савдо растасининг баланд томи; карвонсарой.
-
Ғарчча мой! Унинг жарангли овози растанинг тимини тешгундай янграрди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Абдуллахон солдирган қуббали тимнинг ичи ари инидек ғувуллар эди. М. Осим, Элчилар
-
Матчон тура карвонсарой томонга, тимга бурилди. Ж. Шарипов, Хоразм
Қора, қоронғилик каби сўзлар олдидан ишлатиладиган кучайтирув юкламаси.
-
Тим қора соч. Тим қоронғи тун.
-
Отинойи олтмишларга борган, тишлари тушган, фақат тишқолидан тим қорайган икки тиши гапирганда лиқиллаб турар эди. Ойбек, Улуғ йўл
-
Тим қоронғилик ичида узоқдан юлдузлар жимир-жимир кўз қисар эди. Ойбек, Танланган асарлар
шева Мутлақо, сира, ҳеч.
-
Хон Далли бу сўзларни эшитиб, юрагида тим тоқати қолмади, эри мард Ҳасанга қараб бир сўз деди. Равшан
ТИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар