қўзға
билан улашинг
1. Я на қайта юз бермоқ, содир бўлмоқ, қўзимоқ, қайталамоқ, тутмоқ.
-
Унинг касали қўзғади. Эски дарди қўзғаб қолди. Юрагида ғазаб қўзғади. Ғайрати қўзғади. Асаби қўзғади.
-
Ғуломжон ҳокимни кутгани бормади. Унинг келишини эшитгандан бери нафрати қўзғаб, ўзини қўйгани жой тополмай қолди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Юзага келтирмоқ, пайдо қилмоқ, уйғотмоқ, туғдирмоқ; ҳаракатга, жўшга келтирмоқ; қўзғатмоқ.
-
Бировнинг юрагида адоват қўзғамоқ.
-
Оқар сувлар кўнгилда Беҳад севинч қўзғайди. Т. Тўла. Мусулмонқул ўз ғарази йўлида орада йўқ низоларни қўзғаб, куёви Шералихонни ўлдирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бу манзара ўқдай санчилиб, Ёв дилида қўзғади ғамни. Э. Раҳим
3. кўчма Янгиламоқ, тикламоқ, эсга солмоқ (унутилган дард, алам, яра ва шу кабилар ҳақида).
-
Менинг дардим қўзғай берма, Оққизжон, Ошиқда бўлмайди манзил ҳам макон. Равшан
4. кўчма Ўртага қўймоқ, ташламоқ, бошламоқ; ковлаштирмоқ.
-
Масала қўзғамоқ. Гапни қўзғасанг, гап чиқар. Мақол
-
— Жаноб уламолар! — деди Фозилҳақ Азизулҳақ тоқатсизланиб, — беҳуда гапларни қўзғамоқнинг асло ҳожати йўқ. Ойбек, Нур қидириб
ҚЎЗҒА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘ZG‘A сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўзға сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар