айбдор
билан улашинг
1. от Айб иш қилган киши; гуноҳкор.
-
Ота Болалари олдида айбдордек, ҳўл ўтин вишиллаб сасиётган ўчоққа тикилади. П. Турсун, Ўқитувчи
2. от ҳуқ. Жиноий иш қилган, қонунга хилоф иш қилган, жиноий жавобгар киши.
-
Навбатчи милиционер айбдорни олиб чиқиб кетди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Айбдор ва лоқайд раҳбарларга нисбатан муросасизлик қилиб келинган. Газетадан
3. сифатдош Жисмоний жиҳатдан камчилиги, нуқсони, иллати бор; айбли.
-
Айбдор қиз.
-
— Бир кўзидан айбдорми? — Шунақа. П. Турсун, Ўқитувчи
АЙБДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AYBDOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
айбдор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар