шаҳид
билан улашинг
1. Дин ёки мазҳаб йўлида ва бошқалар айрим (ҳадисларда белгиланган) ҳолатларда ҳалок бўлган шахс.
-
[Салоҳиддин:] Жангда ўлган — шаҳид, ўлдирган — ғозий, буни мусулмонларга айтиш керак. Н. Сафаров, Шарқ тонги
-
Тирик бўлсалар, ғозий бўлиб келарлар, агар тангрининг буйруғи билан ажаллари етган бўлса, шаҳид бўларлар. С. Айний, Қуллар
2. Ватан уруши учун ёки ҳаққоният йўлида қурбон бўлган, жонини фидо қилган одам.
-
Шаҳид дўстлари абадий маконда бемалол ётишлари учун [Бектемир] чуқурни кенг қазишга уринди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ким бўлди бу Арғинбоев? Эҳтимол, қаҳрамонларча ҳалок бўлган, Ватан урушининг шаҳидлари — мард лочинлардан биридир? Газетадан
ШАҲИД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAHID сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шаҳид сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар